«президент табриги» тегли мақолалар


«Давлат тили тараққиётини бошқа миллат вакилларининг тили ва маданиятини ривожлантириш билан боғлиқ ҳолда кўрамиз» — президент
21 октябр 2023, 20:42

«Давлат тили тараққиётини бошқа миллат вакилларининг тили ва маданиятини ривожлантириш билан боғлиқ ҳолда кўрамиз» — президент

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Ўзбек тили байрами билан табриклади. Давлат тилини ривожлантириш бошқа тиллар ва маданиятлар ривожи билан уйғунликда кўриб чиқилишини таъкидлади. Шунингдек, у лотинчадаги алифбони такомиллаштиришда жамоатчилик фикрини инобатга олиш зарурлигини қайд этди.

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Қурбон ҳайити билан табриклади
27 июн 2023, 19:50

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Қурбон ҳайити билан табриклади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев мамлакат халқини Қурбон ҳайити байрами билан табриклади. Шу билан бирга, давлат раҳбари дунёнинг бошқа ҳудудларидаги мусулмонларга ҳам ўз табрикларини йўллаб, уларнинг мамлакатлари ва халқларига тинчлик ва тараққиёт тилади.

«Оилада бир нафар қиз ўқиб, олий маълумотга эга бўлса, хонадондаги муҳит бутунлай ўзгаради» — президент
7 март 2023, 20:23

«Оилада бир нафар қиз ўқиб, олий маълумотга эга бўлса, хонадондаги муҳит бутунлай ўзгаради» — президент

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқида аёлларни ушбу байрам билан табриклади. «Оилада бир нафар қиз ўқиб, олий маълумотга, замонавий касб-ҳунарга эга бўлса, хонадондаги муҳит бутунлай ўзгаради», — деди у ўз нутқида.

«Касаба уюшмалари ҳеч қачон ўз долзарблигини йўқотмаган» — президент
11 ноябр 2022, 22:04 1

«Касаба уюшмалари ҳеч қачон ўз долзарблигини йўқотмаган» — президент

Бундан буён ҳам доимий қўллаб-қувватлаш асносида ишчи ва хизматчиларнинг меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш ва уларнинг иш ҳақи миқдорини ошириб бориш бўйича барча имкониятлар сафарбар этилади, дея таъкидлади президент Шавкат Мирзиёев. Касаба уюшмалари кунида Тошкентда Касаба уюшмалари саройи очилди.

Президент устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади
30 сентябрь 2022, 11:05

Президент устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон педагогларига 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан табрик йўллади. «Илм-фан соҳаси ходимлари учун муносиб шароит яратиш, уларнинг машаққатли меҳнатини рағбатлантириш, моддий таъминотини яхшилаш борасидаги ишлар янги босқичга кўтарилади», — деди у.

«Янги Ўзбекистон деганда, ҳар бир фуқароси учун ғамхўрлик қиладиган, очиқ ва адолатли жамият ҳам тушунилади» — президент
31 август 2022, 20:55

«Янги Ўзбекистон деганда, ҳар бир фуқароси учун ғамхўрлик қиладиган, очиқ ва адолатли жамият ҳам тушунилади» — президент

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Мустақиллик байрами билан табриклади. У Янги Ўзбекистон деганда ҳар бир фуқароси учун ғамхўрлик қиладиган, очиқ ва адолатли жамият тушунилишини таъкидлади. Шунингдек, 2026 йилгача Тараққиёт стратегияси доирасида 5 та асосий вазифани белгилаб берди.

Шавкат Мирзиёев Эммануэль Макронни президентлик сайловидаги ғалабаси билан табриклади
25 апрель 2022, 15:39

Шавкат Мирзиёев Эммануэль Макронни президентлик сайловидаги ғалабаси билан табриклади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Франция президенти Эммануэль Макронни мамлакатда бўлиб ўтган президентлик сайловидаги ғалабаси билан табриклади.

«Ҳар бир ташкилотда касаба уюшмаси фаолият кўрсатиши шарт». Президент соҳа ходимларини касб байрами билан табриклади
11 ноябр 2021, 11:54

«Ҳар бир ташкилотда касаба уюшмаси фаолият кўрсатиши шарт». Президент соҳа ходимларини касб байрами билан табриклади

Президент Шавкат Мирзиёев илк бор нишонланаётган 11 ноябрь — Ўзбекистон касаба уюшмалари куни муносабати билан соҳа ҳодимларига табрик мактуби йўллади. Мактубда сўнгги 5 йилда тизимда амалга оширилган ислоҳотлар билан бирга келгусидаги устувор вазифалар ҳам тилга олинган. Жумладан, давлат раҳбари ҳар қайси корхона ёки ташкилотда албатта касаба уюшмаси фаолият кўрсатиши ва раҳбарлар улар билан яқин ҳамкорликда иш олиб бориши шарт эканлигини таъкидлади.

Президент ўзбек тилига қизиқишни кучайтириш учун кучларни сафарбар этишга чақирди
20 октябр 2021, 22:06

Президент ўзбек тилига қизиқишни кучайтириш учун кучларни сафарбар этишга чақирди

Шавкат Мирзиёев ўзбек тили байрами муносабати билан табригида «Ватанимизда яшаётган барча фуқароларимиз учун азиз ва қадрли тилга айланиши учун барча куч ва имкониятларни сафарбар этиш»га чақирди. Мамлакатда яшаётган турли миллат вакиллари ва чет элликлар учун махсус дарслик, луғат ва қўлланмалар, видео ва аудиоматериаллар ҳажмини ошириш бўйича ишларни янада кучайтириш зарур, деди у.

Президент ОАВга босим ўтказган амалдорлар учун жавобгарликни кучайтиришни таклиф қилди
26 июн 2021, 23:42

Президент ОАВга босим ўтказган амалдорлар учун жавобгарликни кучайтиришни таклиф қилди

Президент Шавкат Мирзиёев матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига табригида миллий журналистика турли синов ва қийинчликларга дуч келаётганини таъкидлади. Давлат раҳбари цензура ўрнатиш, ОАВ фаолиятига ноқонуний аралашиш, таҳририят ходимларига босим ва тазйиқ ўтказиш ва бошқалар учун жавобгарликни кучайтиришни таклиф қилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг